Тошкентда фудокан каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади

Дата: 15:58, 30-04-2015.

Тошкент. 30 апрел. ЎзТАГ – 2015 йил 2-3 майда Тошкентда фудокан каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Унда республиканинг 12 вилоятидан 14 жамоа иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Шарқ яккакурашлари ва жанговар санъатларини ривожлантириш марказидан хабар қилишларича, мусобақалар “Динамо” спорт мажмуида бўлиб ўтади. Бутунжаҳон фудокан федерациясидан шеф-инструктор сифатида қора белбоғ VI даража соҳиби ва жаҳон чемпиони Шуҳрат Анваров қатнашади.

Мусобақалар ўсмирлар, ўсмир қизлар, эракаклар ва аёллар ўртасида кумите, ката, фукого, энбу ва жамоа йўналишларида ўтказилади.

Ўзбекистон Фудокан каратэ-до федерацияси 1990 йилда ташкил этилган. Юқоридаги чемпионатдан кўзланган мақсад мамлакат ёшлар ва катталар термасини 2015 йил июлдаги Осиё чемпионати ва жаҳон чемпионатига тайёрлашдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: