Тошкентда футбол бўйича Европа чемпионатига бағишлаб диктант ўтказилди
Тошкент. 15 июн. ЎзТАГ – Тошкентда футбол бўйича Европа чемпионатига (Евро-2016) бағишлаб диктант ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Акция Тошкентадаги Француз альянси ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил қилинди.
Элчихонадан хабар беришларича, унда 30 атрофида ўқувчи ва талабалар қатнашдилар.
Диктант давомида Франция элчиси Жак-Анри Эльс иштирокчиларга француз ёзувчиси Франсуа Бегодонинг (François Bégaudeau) “Ҳалол ўйнамоқ” («Jouerjuste») романидан парча ўқиб берди.
Таъкидланишича, барча иштирокчилар француз байроғи рангидаги футболкалар олганлар, конкурснинг беш лауреати эса Евро-2016нинг расмий тўпларини ютиб олдилар.
Эслатиб ўтамизки, 10 июн-10 июл орасида Францияда футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати бўлиб ўтмоқда.