Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг биринчи йиғини бошланмоқда

Дата: 10:58, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – 26-30 сентябр кунлари Тошкентда футбол бўйича 2000 йилда туғилган болалардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг биринчи йиғини бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур терма жамоанинг бош мураббийи Темур Олимхўжаевдир. “Чиғатой” ўқув базасида ташкил этиладиган мазкур йиғинда терма жамоа сафига минтақавий селекционерларнинг тавсиясига кўра жалб этилган ўсмир футболчилар синовдан ўтказилади. Темур Олимхўжаев шогирдлари келаси йили ўсмирлар (U-16) ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўрадилар”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Яқин орада Таиландда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон (U-16) терма жамоаси ўзагида 1997 йилда туғилган ёшлардан иборат терма жамоа ташкил этилади. Ушбу терма жамоа (U-18) терма жамоаси сифатида келаси йили ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги (U-19) Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: