Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташланди

Дата: 11:43, 03-12-2015.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Пойтахтдаги “Зарафшон” концерт залида футзал бўйича Осиё чемпионати финалига қуръа ташлаш бўйича тантанали маросим бўлиб ўтди. Ушбу биринчилик Тошкентда 2015 йилнинг 10-21 февралида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қуръа якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “A” гуруҳидан ўрин олди. Гуруҳда яна Ливан, Қирғизистон ва Саудия Арабистони термалари бор”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизматида.

“В” гуруҳида Эрон, Ироқ, Хитой ва Иордания, “С” гуруҳида Таиланд, Вьетнам, Хитой Тайпейи ва Тожикистон, “D” гуруҳида Япония, Австралия, Малайзия ва Қатар ўйнайди.

“Тошкент ўз тарихида учинчи бор шу каби нуфузли турнирни қабул қилаётганидан жуда мамнунмиз. Мусобақа жуда қизиқарли ўтиши кутилмоқда, чунки 5 энг яхши жамоа Колумбиядаги 2016 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олади. Барча иштирокчилар Тошкентдаги турнирдан мамнун бўладилар деган умиддаман”, - деб таъкидлади Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов.

Янгилик билан ўртоқлашиш: