Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш бўлиб ўтади

Дата: 17:39, 01-12-2015.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – 2 декабрда Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Турнир Ўзбекистон пойтахтида 2016 йилнинг 10-21 февралда ўтказилади. Саралаш ўйинлари натижасига кўра финал босқичига 13 терма жамоа йўл олган эди. Йўлланмаларни Ливан, Қатар, Ироқ, Иордания, Саудия Арабистони, Таиланд, Австралия, Малайзия, Вьетнам, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой ҳамда Хитой Тайпей футзал терма жамолари олди”, - деб таъкидлашди республика Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Япония ҳамда Эрон терма жамоалари аввалги қитъа чемпионатида юқори ўринларни эгаллагани учун финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам мусобақа мезбони сифатида Тошкентдаги турнирда малака босқичида иштироксиз қатнашади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: