Тошкентда гўзаллик саноатининг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 14:50, 11-05-2016.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – 26-28 майда Тошкентда гўзаллик саноатининг BeautyExpo Uzbekistan’2016 кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ExpoPosition компаниясидан хабар беришларча, Ёшлар ижодиёти саройида ўтказиладиган кўргазма жорий йилда 12 марта уюштирилади. Унда деярли 60 компания қатнашиб, 17 мамлакатга оид 100  ортиқ брендларни тақдим этадилар. Бу давлатлар орасида Венгрия, Германия, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Польша, Россия, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Франция, Чехия, Швейцариялар бор.

Кўргазмада декоратив ва профессионал косметика, парфюмерия ва ароматерапия, гигиеник воситалар, сартарош ва косметологлар учун асбоблар ва материаллар, гўзаллик салонлари учун ускуналар каби йўналишлар бўлади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон сартарошлар уюшмаси сартарошлик санъати, визаж ва нэйл-дизайн бўйича чемпионат ўтказади.

Бундан ташқари, кўргазмада косметология ва эстетик тиббиёт, визаж бўйича маҳорат дарслари, тармоқ етакчиларнинг тақдимотлари ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: