Тошкентда “Генри Мур: Графика Устаси” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 22:04, 19-02-2015.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Тошкентдаги Давлат санъат музейида Британиянинг XX асрдаги энг таниқли ҳайкалтарош ва рассомларидан бири Генри Мур асарларининг кўргазмаси очилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасидан хабар қилишларича, кўргазма Британия кенгаши томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, республика Бадиий академияси ва Давлат санъат музейи билан биргаликда ташкил қилинган.

Кўргазма Мурнинг асосан 1949-1983 йилларда чизган график ишларидан ташкил топган. Дастурда кўп йиллар Генри Мур номли жамғармани бошқарган Дэвид Митчинсон иштирокидаги маҳорат дарслари, конкурс ва семинарлар ҳам бор. Юқоридаги жамғарма 1977 йилда рассом томонидан жамоатчиликни санъатга жалб қилиш мақсадларида ташкил этилган.

Маълумот ўрнида, Генри Мур - Британиянинг XX асрдаги энг таниқли ҳайкалтарош ва рассомларидан биридир. Унинг теран ижоди ҳалига қадар санъат ихлосмандлари эътиборини жалб қилиб келади. Генри Мурнинг ишлари жаҳоннинг энг йирик музейларида сақланади. У ясаган ҳайкаллар Лондондаги парламент биноси, ЮНЕСКОнинг Париждаги идораси олдиларида ўрнатилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: