Тошкентда геология қидирув бўйича мамлакатдаги энг йирик халқаро конференция бўлиб ўтади

Дата: 20:59, 15-11-2016.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 17 ноябр куни Тошкентда геология қидирув бўйича мамлакатдаги энг йирик “Ўзбекистон Республикаси қаттиқ фойдали қазилма бойликларининг инвестицион салоҳияти “Ўзгеоинвест-2016 йил” IX халқаро конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбирга хорижий тоғ-кон ва консалтинг компанияларига мансуб бўлган 200 ортиқ иштирокчилар ташриф буюради.

“Ушбу Конференция ҳар йили хорижий ва маҳаллий инвесторлар, тадбиркорлар, тоғ саноати мутаҳассисларига ўзаро манфаатли хамкорлик ишларини амалга оширишда катта имкониятлар беради. Анжуманда қаттиқ фойдали қазилма бойликлари учун инвестицион лойиҳалар, геологик туризмнинг ривожланиш салоҳияти, Ўзбекистон Республикасининг инвестицион салоҳиятлари тақдим этилади”, - деб таъкидлашди тадбир ташкилий қўмитасида.

Давлат Геология қўмитаси маълумотларига кўра, тадбирда Jogmec (Япония), Eurasian Fertilizers group (Буюк Британия), Shindong Enercom (Корея) ва бошқа кўплаб таниқли ширкатлар вакиллари иштирок этади.

Ўтган йилларда “Ўзгеоинвест” 21 мамлакатдан 4000 мутахассис ва 112 хориж ширкати вакиллари ташриф буюришган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: