Тошкентда “Георгий лентаси” акцияси бошланди
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 9 май байрами олдидан Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси анъанавий “Георгий лентаси” акциясини бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“4, 5 ва 6 май кунлари соат 09.00дан 18.00гача Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дарвозасида (“Мироншоҳ” кўчаси) истаган барча бепул равишда “Георгий лентаси”ни олиши мумкин”, - деб таъкидлашди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, акция бир неча йиладан бери ўтказилмоқда. Ўтган йилда элчихона бир неча ўн мингдан ортиқ ленталар тарқатган эди.