Тошкентда гепатитни даволашнинг замонавий услублари муҳокама қилинди

Дата: 16:47, 05-11-2015.

Тошкент. 5 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда Ўзбекистон инфекционистларининг II қурултойи бўлиб ўтди, унинг доирасида гепатологлар мактаби ташкил этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, форум инфекцион касалликларни ташхислаш, даволаш ва олдини олишда устивор йўналишларга бағишланди. Унда умумий амалиёт шифокорлари, инфекционистлар, терапевтлар, гастроэнтерологлар, гематологлар, иммунологлар ва бошқа соҳа мутахассислари, шунингдек, хорижлик меҳмонлар иштирок этдилар.

“Гепатологлар мактаби” тадбирида тингловчиларга Россия, Греция, Ҳиндистон ва Ўзбекистон олимларининг сурункали вирусли гепатит С касаллиги вирусига қарши муолажага замонавий ёндашувлар, HBV ва HCV этиологияли жигар циррози билан оғриган беморларни даволашга янгича ёндашувлар, сурункали вирусли гепатитларни даволаш самарадорлигини баҳолашда лаборатор маркерлар ва бошқа шу каби долзарб мавзуларга бағишланган маърузалар тақдим қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: