Тошкентда Германиянинг эртак-кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Дата: 14:25, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 30 майга қадар Гёте-институтининг Тошкентдаги биносида немис эртакларига бағишланган интерактив кўргазма бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Гёте институтидан хабар беришларича, кўргазма бир қатор босқич ёки “бекатлардан” иборат бўлиб, улардан ўта туриб саволларга жавоб бериш, эртаклар қаҳрамонлари билан танишиш ва ҳатто уларнининг расмларини чизиш ҳам мумкин.
Кўргазманинг очилишига Германиялик таниқли эртакчи Йорн-Уве Вульф таклиф этилган эди. У эса ўз ижоди билан эртаклар ва уларни бадиий тақдим этиш нафақат кўнгилочар тадбир, балки тарбия воситаси ҳам эканлигини исботлади.
Интерактив кўргазма доирасида Гёте институтида немис фильмларининг намойиши ҳам бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, 19 май куни Урганч шаҳридаги 2-академик лицей битирувчилари томонидан тайёрланган “Қизил шапкача” пьесасининг ҳам намойиши бўлади.
Қайд этиш керакки, ушбу кўргазма 28 мартдан 13 апрелгача Урганчда, 18 апрелдан 6 майгача Самарқандда намойиш этилди. Улар доирасида ҳам фильмлар намойиш этилиб, театр томошаси ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: