Тошкентда ГФР фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги тажрибаси муҳокама қилинди

Дата: 16:49, 22-04-2016.

Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (ФЖШМҚМИ) томонидан Фридрих Эберт (ГФР) жамғармаси кўмагида ташкил этилган “Германияда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг замонавий тамойиллари” мавзусида “давра суҳбати” ўтказилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ФЖШМҚМИ хабар беришларича, учрашувда “Герман корпоратив фуқаролик маркази” ННТ ва Ўзбекистон жамоат ташкилотларининг вакилари иштирок этдилар. 

“Давра суҳбати” доирасида немис марказининг фаолияти, ГФР ижтимоий шериклик, фуқаролик фаоллигининг ўзига хосликлари тўғрисидаги маълумотлар очиқланди.

Шунингдек, тадбир доирасида “Герман корпоратив фуқаролик маркази” директори Сюзанне Ланг фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги Ўзбекистон ва ГФР ўртасидаги тажриба алмашиш ҳар икки томон учун амалий аҳамият ксб этишини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистонда ННТ ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдаги ролини оширишга қаратилган ислоҳотларнинг муҳимлигини қайд этиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: