Тошкентда GMP халқаро стандартларининг сертификатлаш маркази очилади

Дата: 18:08, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – Тошкентда GMP халқаро стандартларининг сертификатлаш маркази очилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзфармсаноат” ДАКдан хабар беришларича, бунга доир келишув ушбу концерн ва ACS Registrars (Буюк Британия) нинг Марказий Осиёдаги ҳамкори “ICS Group” ўртасида имзоланган.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, сертификация марказининг ташкил этилиши жуда ўз вақтида амалга оширилаётган иш бўлиб, у маҳаллий корхоналарга халқаро стандартларни жорий этиш масалаларида амалий кўмак кўрсатади.

GMP (Good Manufacturing Practice – тегишли ишлаб чиқариш амалиёти) стандарти – дори воситалари, тиббий ускуналар, ташхисда ишлатиладиган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, емак қўшимчалари ва фаол қўшимчаларга нисбатан қўлланадиган меёр, қоида ва кўрсатмалар тизимидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: