Тошкентда “Голос.Дети” лойиҳасининг ўзбек версияси лауреатларининг гала-концерти бўлиб ўтади

Дата: 17:07, 24-02-2017.

Тошкент. 24 феврал. ЎзТАГ – 24-25 февралда “Туркистон” саройида “Юлдузча” Болалар вокаль телевизион конкурси лауреатларининг гала-концерти бўлиб ўтади. Ушбу лойиҳани кўпинча россиянинг “Голос.Дети” лойиҳасининг ўзбекча версияси деб ҳам аташади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Гала-концерт дастурига конкурс финалчиларининг чиқишлари, шунингдек, олдинги босқичларнинг ёрқин чиқишлари, маҳаллий эстрада юлдузлари билан дуэтлар кирган.

“Юлдузча” лойиҳасининг мақсади иштирокчиларнинг мумтоз, миллий, фольклор ва эстрада йўналишларидаги ижрочилик маҳоратини ошириш, ёш ижрочиларни қўллаб қувватлаш, истеъдодли болаларни қидириш кабилардан иборатдир”, - деб таъкидлашди лойиҳа ташкилотчилари.

Эслатиб ўтамизки, лойиҳада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этишади. Конкурснинг барча босқичлари телевидениеда намойиш этилади. Ўзбек санъат ва маданият арбоблари, ижодий жамоалари раҳбарлари, театр актёрлари, эстрада ижрочилари лойиҳа мураббийлари этиб тайинланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: