Тошкентда Googleнинг конференцияси бўлиб ўтди

Дата: 09:34, 24-05-2016.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – Тошкент шаҳридаги Инҳа университети Ўзбекистон IT жамиятини Google компаниясининг инновацион маҳсулотлари ва ечимлари билан таништириш мақсадида Google I/O 2016 Extended IUT конферециясини ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Тадбирда Ўзбекистон университетларнинг 250дан зиёд талабалар иштирок этдилар. Google I/O 2016 Extended IUT доирасида амалий сессиялар ва дастурлаш бўйича турли танловлар ўтказилади. Шу билан бирга, конференцияда Google ечимлари билан таниш бўлмаган иштирокчиларга алоҳида сессия ўтказилди”, - деб таъкидлашди университетда.

Google I/O Extended жамоасининг Ўзбекистондаги етакчиси Нуруддин Иминохуновнинг сўзларига кўра, Google I/O 2016 Extended IUT конференцияси талабаларда таълим олишга рағбатлантириш ва янги илғор технологиялар билан танишишга қаратилган. Шу булан бирга, тадбир турли университетлар талабалари ва компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатган ҳолда, дастур ишлаб чиқарувчиларни ягона ҳамжамиятга бирлаштиришга ҳам қаратилган.

Эслатиб ўтамизки, Google компанияси ҳар йили ўтказадиган дастурчиларга мўлжалланган тадбирдир. Унда иштирокчилар Android, Chrome, Chrome OS, Google APIs, Google Web Toolkit, App Engine каби ечимларни муҳокама этадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: