Тошкентда грек-рим кураши бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтади

Дата: 10:13, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – 17-18 январ кунлари Тошкентда грек-рим кураши бўйича 1998-1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида мамлакатда хизмат кўрсатган спорт устаси Камил Фаткуллин соврини учун учинчи халқаро турнир бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда Ўзбекистон курашчиларидан ташқари Қозоғистон ва Тожикистон терма жамоалари ҳам иштирок этадилар. Барча вазн тоифаларидаги бошланғич мусобақалар ҳар куни соат 9.00да бошланади. Тантанали очилиш маросими эса 17 январ соат 12.00да ўтказилади”, – деб таъкидлашди Ўзбекистон Спорт кураши ассоциациси матбуот хизматида.

Камил Фаткуллин – ўзбек спорт тарихидаги энг атоқли курашчилардан бири бўлиб, 1977, 1979 ва 1983 йиллардаги жаҳон чемпионатининг уч карра кумуш медали соҳиби, 1984 йилги Европа чемпионидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: