Тошкентда грипп бўйича йиллик йиғилиш бўлиб ўтди

Дата: 20:02, 27-11-2015.

Тошкент. 27 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда грипп бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мамлакатдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган грипп бўйича иккинчи йилликйиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Соғлиқни-сақлаш вазирлигидан хабар қилишларича, тадбир гриппга пандемик тайёргарлик механизмини жорий этиш доирасида ўтказилиб, ундан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон ҳудудида грипп бўйича эпидемиологик назорат самарадорлигини ошириш ва мамлакатимиз кадрлари салоҳиятини юксалтиришдир.

Тадбир доирасида Ўзбекистонда грипп устидан дозорли эпидемиологик ва вирусологик назорат, гриппнинг оғир турлари, шу жумладан, пневмония, ўткир респиратор дистресс-синдром, оғир сепсис ва септик шок билан оғриган беморлар учун кўрсатмалар, шунингдек, яна пайдо бўлаётган БВРС-КоВ касаллик қўзғатувчилари ва парранда гриппи каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда Соғлиқни-сақлаш вазирлиги ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакиллари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ходимлари, даволаш-профилактика муассасалари назорат бўлимлари раҳбарлари, Республика тез тиббий ёрдам илмий маркази ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институти мутахассислари иштирок этдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: