Тошкентда Грузия маданияти кунлари бошланди

Дата: 16:25, 24-05-2017.

Тошкент. 24 май. ЎзТАГ – 23 майда Тошкентда Грузия маданияти кунлари бошланди, унинг доирасида Алишер Навоий номидаги санъат саройида Грузин киноси кунлари ўтказилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Маданият ва санъат Ўзбекистон ва Грузия ҳамкорлигининг муҳим йўналишлардан бири. Икки давлат санъати номоёндалари ўзаро маданий форум ва фестивалларда доимий қатнашиб келадилар. 2015 йилда Самарқандда бўлиб ўтган “Шарқ тароналари” мусиқа фестивалида грузин артистлари совринли ўринларни эгаллаганлар.

Грузия киноси кунлари режиссер Зази Урушадзенинг “Мандаринлар” фильми намойишидан бошланди. Ўзбек мухлислари “Маккажўхори ороли”, “Моира”, “Кукарача”, “Мен, бувим, Илико ва Илларион”, “Тикув машинкали қиз” фильмларини ҳам кўрадилар.

Дастурдан XIX-XX асрларда истиқомат қилган грузин рассоми Нико Пиросмани асарлари кўргазмаси, “Кўча мусиқачилари” гуруҳи ва “Эрисиони” халқ қўшиқ ва рақслари  ансамблининг концертлари ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: