Тошкентда ихтисослашган туристик кўча очиш режалаштирилмоқда

Дата: 17:15, 11-12-2017.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда ихтисослашган туристик кўча очиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Чилонзор туман ҳокимияти ўртасидаги келишувга мувофиқ, бу унча катта бўлмаган туристик кластер ташкил этиладиган Юрий Гагарин кўчаси бўлади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, бу ерда сайёҳлар харид қилишлари, мазали таомларни татиб кўришлари ва кўнгил ёзишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида машҳур брендлар дўконлари, турли хил умумий овқатланиш шохобчалари, эсдалик совғалари, ҳунармандлик буюмлари дўконлари ва бошқа объектларни очиш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, бу ерда кабутарлар майдончаси ҳам ташкил этилади ва аҳоли ҳамда сайёҳлар уларга ўз қўллари билан ем беришлари мумкин бўлади.

Кўчада мунтазам равишда маданий тадбирлар, жумладан, фольклор ансамбллари, бахшилар, дорбозларнинг чиқишларини ташкил қилиш кўзда тутилмоқда.

Хабарда айтилишича, Давлат туризм қўмитаси худди шундай ишларни пойтахтнинг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳокимиятлари билан ҳам олиб бормоқда.

 

Сурат манбаи: http://kartologia.ru/karta/tashkent/ulitsa-gagarina

Янгилик билан ўртоқлашиш: