Тошкентда ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади

Дата: 14:25, 13-07-2018.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Тошкентда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар нефрология шифохонаси негизида Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этишни назарда тутувчи таклифи қабул қилинсин”, - дейилади Ўзбекистон президентининг 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори матнида.

Ҳужжатга мувофиқ, янги ташкил этилаётган Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази негизида Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида “Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси” кафедрасини ташкил этилади, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса магистратура ва клиник ординатуранинг “нефрология” ва “болалар нефрологияси” мутахассисликлари бўйича янги йўналишларини очилади.

Сурат манбаи: http://opochkah.ru/peresadka-pochki.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: