Тошкентда икки хонали квартира олиб беришга ваъда берган фирибгар 90 млн сўм ундириб олиб, ўзига ишлатиб юборди

Дата: 17:31, 19-11-2018.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда икки хонали квартира олиб беришга ваъда берган фирибгар 90 млн сўм ундириб олиб, ўзига ишлатиб юборди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жорий йил 17 ноябр куни Тошкент шаҳрининг Сергели туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 5 ноябрь куни Сергели 3-даҳада яшовчи Ж.Х., фуқаро Г.А. (исмли аёл) ва С.М.ларга ўзини қурилиш ишлари билан шуғулланувчи “Bama Biznes” МЧЖ раҳбари деб таништириб, ушбу жамият томонидан қурилаётган икки хоналик уйлардан олиб беришликни ваъда бериб, алдов йўли билан улардан 40 млн сўм пули ва “Спарк” русумли автомашинасини олиб, автомашинани 50 млн сўмга сотиб юборган. Берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарида.

Шундан кейин маълум қилинишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Х. қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурат манбаи: vl.aif.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: