Тошкентда икки рассом мулоқоти асосида “Шарқ калейдоскоп”и ўтказилади

Дата: 16:45, 12-05-2017.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – 24 майда Тошкентда “Шарқ калейдоскоп”и номли кўргазма очилиб, унда таниқли ўзбек рассоми Хуршид Зиёхонов ва рассом Роман Чернийларнинг (Германия) ишлари тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қўргазма Bonum Factum галереяси томонидан ташкил этилган. 

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, “Шарқ калейдоскоп”и – икки ватандош рассом мулоқоти асосига қурилган. Ҳар икки ижодкорни Ўзбекистонга муҳаббат бирлаштириб туради.

Хуршид Зиёхонов 1958 йилда Тошкентда туғилган, 1987 йилда Тошкент театр-рассомчилик институтининг китоб графикаси бўлимини тугаллаган. 1987 йилдан бери таҳририят ва нашриётларда меҳнат қилади. Бир вақтнинг ўзида ўзига хос расмлар ҳам чизади.

Роман Черний ҳам Тошкентда таваллуд топган ва шу ерда таълим олган. Бугунда у ноёб немис рассомидир. У 1993 йилда Гамбургга кўчиб ўтиб, бадиий таълим олади ва ўз услубини топади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: