Тошкентда икки туманга янги ҳокимлар тайинланди

Дата: 09:04, 19-04-2017.

Тошкент. 19 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда Чилонзор ва Юнусобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) пойтахт маъмуриятининг расмий сайтига асосланган ҳолда.

Чилонзор туманига Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси Даврон Ҳидоятов ҳоким бўлди. Бир неча кун олдин у ишда камчиликлари учун лавозимидан четлатилган эди.

Юнусобод туманининг ҳокими этиб, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг собиқ раиси Бахтиёр Абдусаматов тайинланди. Айни пайтда муассаса ҳозирга қадар ушбу амалдор ишдан олингани ва янги ишга ўтказилганлигини тасдиқлагани йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: