Тошкентда икки валютачи қўлга олинди

Дата: 15:36, 20-12-2018.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда икки валютачи “қора бозорда” долларни 8450 сўмдан сотгани учун қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини “қора бозор” нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар”, - дейилади Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарида.

Улардан $7,9 минг ашёвий далиллар сифатида олинган.

“Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Ўзбекистон Марказий банки маълумотларига кўра, 20 декабр ҳолатига кўлиб, доллар мамлакат алмаштириш шахобчаларида 8325,59 сўмга тенг.

Сурат манбаи: https://centre1.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: