Тошкентда иккита инновацион технопарк очилади

Дата: 12:11, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тайёрланган қарор доирасида Тошкентнинг икки туманида инновацион технопарклар очилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Технопарклар пойтахтнинг Яшнобод ва Олмазор туманларида пайдо бўлади.

Биринчи технопарк материалшунослик, электрон жиҳозлар ва контроллерлар, озиқ-овқат ва биологик фаол қўшимчалар ҳамда дори воситалари соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, кичик инновацион ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга мўлжалланган инновацион технопарк бунёд этиш мақсадларида яратилмоқда.

Ўз навбатида, Олмазор туманидаги инновацион технопарк металларни қайта ишлаш, энергияни тежаш технологиялари, муқобил энергия манбалари ва электрон ўлчаш жиҳозлари, робот техникаси, машинасозлик ва электроника соҳасидаги тадқиқотлар учун жавоб беради.

Технопарклар иштирокчилари ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахсларнинг мулк ва ижтимоий инфраструктура солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона ижтимоий тўлов, давлат мақсадлар жамғармаларига ўтказмалардан озод қилинади.

Шунингдек, улар ишлаб чиқариш мақсадлари учун олиб келинаётган ускуна, хом-ашё, материал, реактивлар ва бутловчи қисмлар учун божхона божлардан ҳам озод этилади. Технопарклар иштирокчиларига имтиёзли ставкада кредитлар ҳам берилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: