Тошкентда иккита янги парк қурилади

Дата: 18:05, 22-07-2014.

     Тошкент. 22 июл. ЎзТАГ – Тошкент шаҳрида янги иккита парк қурилади, деб хабар қилади Utro.uz нашри.

     Улар пойтахтнинг Сергели ва Олмазор туманлари ҳудудида жойлашади.
     Тошкент шаҳар ҳокимининг 2014 йил 3 апрелдаги қарорига мувофиқ, Сергели туманидаги “Янги Сергели” парки “Камолот” ташкилотига бу ерда “Ёшлар парки” барпо этиш учун берилган.
     Бу мақсадларда 700 млн сўм маблағ ҳам ажратилган бўлиб, ҳозирда лойиҳа-смета хужжатлари маъқулланган. Шунингдек, инвесторлардан аттракционлар сотиб олиш учун 600 млн сўм маблағ олиш ҳам режалаштирилган. Янги парк келаси йили “Наврўз” байрами арафасида очилиши режалаштирилмоқда.
     Олмазор туманидаги “Луна-парк”ни реконструкция қилиш доирасида ҳам инвесторларнинг 1,2 млрд сўм маблағини жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу янги парк ҳам “Наврўз” байрами олдидан очилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: