Тошкентда илк бор халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади
Тошкент. 19 сентябрь. ЎзТАГ – Тошкентда илк бор "Tashkent Book Fest" халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Tashkent Book Fest" 2-4 октябрь кунлари "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида бўлиб ўтади. Ташкилотчи президент маъмурияти ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги ҳисобланади", - дея хабар беради агентлик матбуот хизмати хабарида.
Ташкилотчининг хабарида қайд этилганидек, бу "Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган китоб соҳаси тарихидаги биринчи йирик форум".
Тадбир доирасида ёзувчилар, шоирлар, иллюстраторлар билан ижодий суҳбатлар ўтказилади. Мавзуга оид семинарлар, маҳорат сабоқлари ва тренинглар, шунингдек, турли тадбирлар ва китоб танловлари ташкил этилади.
Сурат манбаи: gorod.lv


