Тошкентда илк маротаба ФИДЕ мураббийлари учун семинар бўлиб ўтади

Дата: 15:45, 10-06-2014.

Тошкент. 10 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 22 - 24 июн кунлари Тошкентда илк маротаба ФИДЕ мураббийлари учун семинар бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Тадбир ФИДЕ мураббийлари комиссияси ва Осиё шахмат федерацияси томонидан Ўзбекистон шахмат федерацияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар мураббийлик унвонларига доир тегишли сертификатлар оладилар. Дастур Александр Сулыпа (FST & GM) томонидан ўтказилади, унга Владимир Егин (FT & IM) ёрдамлашади”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: