Тошкентда илк маротаба итальян операси ижрочиларининг халқаро конкурси бўлиб ўтади

Дата: 12:23, 11-11-2014.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – Тошкентда илк маротаба итальян операси ижрочиларининг XIV-халқаро конкурси - “Competizione dell’ Opera” бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агенлиги (ЎзТАГ).

“Танлов ва унинг якунловчи босқичи 24-29 ноябр кунлари ўтказилади. Унда дунёнинг 15 мамлакатидан келган 33 ёшгача бўлган вокалчилар қатнашадилар. Иштирокчилар итальян тилида 6 ария ижро этадилар, бундан 4 мажбурий ва 2таси ихтиёрий бўлади”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 2012 йилда “Competizione dell’ Opera” танлови Беларусияда бўлиб ўтган, унда ўзбекистонлик опера хонандаси Раҳим Мирзакамолов биринчи ўринни олган эди. Ўтган йилда австриянинг Линце шаҳрида Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Рамиз Усмоновга иккинчи ўрин топширилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: