Тошкентда илк маротаба Халқаро вино фестивали ва “Узумнинг қуёшли мевалари” номли экспозиция ўтказилади

Дата: 15:12, 23-09-2014.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон пойтахтида 20-юбилей Тошкент халқаро туристик ярмаркаси доирасида илк маротаба Халқаро вино фестивали ва “Узумнинг қуёшли мевалари” номли экспозиция ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир ташкилотчилари “Ўзвинпром-холдинг” ХК ва “Ўзбектуризм” МК.

“Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати маълумотарига кўра, ушбу тадбирни ўтказиш ҳақидаги қарор Ўзбекистоннинг Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотига кириши арафасида қабул қилинган.

Фестивалда виночилик корхоналари тақдим этилади, тадбир иштирокчилари эса Европанинг илғор виночилик технологиялари билан танишадилар. Шунингдек, европалик (Франция, Италия, Болгария, Венгриялик) ва маҳаллий вино усталарининг маҳорат дарслари, шунингдек, “Европа анъаналари” тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

“Ўзвинсаноат-холдинг” компанияси Тошкент халқаро туристик ярмаркасининг доимий иштирокчиси ҳисобланади ва Ўзбекистоннинг вино салоҳиятини доимий равишда хорижда намойиш қилиб келади.

Эслатиб ўтамизки, вино фестивали 6-8 октябр кунлари бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: