Тошкентда илк марта болалар учун махсус хона очилди

Дата: 17:29, 16-01-2018.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Тошкентда илк марта тергов ҳаракатлари учун мослаштирилган болалар махсус хонаси очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) маҳаллий ОАВга асосланган ҳолда.

У Ички ишлар вазирлигида жойлашган бўлиб, вояга етмаган жабрланувчилар ва жиноятлар гувоҳларини ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш мақсадида ташкил этилди.

Таъкидланишича, ушбу хонада вояга этмаганлар учун уларнинг ёши, етуклиги ва руҳий ҳолатини инобатга олган ҳолда хавфсиз ва чўчитмайдиган муҳит яратилган. Ушбу хона ЮНИСEФ кўмагида энг яхши халқаро амалиётлар асосида таъсис этилган бўлиб, замонавий видео ва аудио ускуналари билан жиҳозланган.

Ички ишлар вазирлигининг режаларига кўра, шу каби хоналар Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам очилади.

Сурат манбаи: http://kruz.uz/uz/news/category/shohidbek

Янгилик билан ўртоқлашиш: