Тошкентда илк марта Dance Music Fest рақс-мусиқа фестивали бўлиб ўтади
Тошкент. 8 июн. ЎзТАГ – Тошкентда илк маротаба Dance Music Fest рақс-мусиқа фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
У 2017 йил 30 июн ва 1 июлда “Туркистон” саройининг ёзги майдончасида бўлиб ўтади. Тадбир Art Uz Promotion Agency агентлиги томонидан ташкил этилмоқда.
Турк дижейи Бурак Йетер ва россиялик дижейлар гуруҳи Swanky Tunes тадбирнинг махсус меҳмонлари бўладилар. Агар Swanky Tunes хаус стилидаги композиция ва ремикслари билан машҳур бўлган бўлса, Бурак Йетер электро-хаус, прогрессив-хаус, синти-поп, данс-поп каби йўналишларидаги мусиқий ишлари билан танилган.
“Туркистон” саройининг ёзги майдончаси бутун Ўзбекистоннинг энг ёрқин ва истеъдодли дижейларини тўплайди.
Dance Music Fest ёшлар фестивали – нафақат замонавий электрон мусиқа талантларини кўриш, балки унитилмас трекларни жонли ижрода эшитиши, маҳаллий дижейлар ижоди билан танишиш имкониятидир.