Тошкентда илк марта Халқаро амалий санъат фестивали бўлиб ўтмоқда

Дата: 15:21, 09-11-2017.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – 6 ноябрдан буён Тошкентда илк марта Халқаро амалий санъат фестивали бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тадбир пойтахтнинг асосий заллари, шу жумладан, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтди. Фестивал шу ерда очилди.

Фестиваль дастурига кўргазмалар, маҳорат дарслари, тақдимотлар, конференциялар, мода намойишлари кирган. Хусусан, биринчи кўргазмада миллий каштачилик, дизайнерлик тўпламлари, “печворк”, батика услубидаги маҳсулотлар тақдим этилди.

Академия маълумотига кўра, фестивалда нафақат маҳаллий, балки Озарбайжон, Буюк Британия, Эрон, Италия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Россия, Тожикистон, Германия, Қозоғистон ва Қирғизистондан келган амалий санъат усталари ҳам иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: