Тошкентда илк марта симфоник OPEN AIR бўлиб ўтади

Дата: 17:42, 01-08-2017.

Тошкент. 1 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Катта теартининг навбатдаги мавсуми очилиши муносабати билан 9-10 сентябрда Тошкентда илк марта кенг кўламли симфоник OPEN AIR тадбири бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта Театр (ДАКТ), Маданият вазирлиги томонидан TOP Congress компанияси кўмагида ўтказиладиган OPEN AIR театрнинг 88-мавсумини очиб беради.

ДАКТнинг солист ва балет жамоалари унда жаҳон мумтоз мусиқасининг тан олинган вакиллари: Штраус вальси, Чайковский адажиосидан тортиб, Андреа Бочеллининг замонавий асарлари, ўзбек классик операсидан арияларигача ижро қиладилар.

Алишер Навоий номидаги Давлат Академик Катта театрининг истеъдодли дирижёри Бобомурод Худайқулов бутун кеча давомида меҳмонлар билан бирга бўлади.

Ушбу тадбир ҳақиқий мусиқа ишқибозларини бир ҳамжамиятга йиғган ҳолда, мамлакатда шу каби маданий воқеалар тўлқинини бошлаб бериши зарур.

Симфоник OPEN AIR шакли – концерт маданиятининг ноёб кўринишидир. Бу Эдинбург, Берлин, Вена, Париж, Москва, Токио ва Римда ўтказиладиган бутун дунёга таниш бўлган фестивалларда синалган намойиш шакли ҳисобланади.

Кечаларнинг ўзига хос дастуридан жаҳон классикасининг ноёб асарлари, турли мамлакатлар миллий мумтоз мусиқасининг композициялари, Катта театрнинг балет чиқишлари ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: