Тошкентда илк жамоат тренажерлик зали очилди

Дата: 22:50, 27-12-2016.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – Тошкентда илк жамоат тренажерлик зали очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У Чилонзор туманининг 6-кварталида жойлашган. Бу жой Murad Buildings компанияси томонидан яқин орадаги уйлар аҳолиси учун янги турар жой мажмуи очилиши арафасида ташкил қилинди.

Бу ерда учта болалар майдончаси ҳам жойлашган.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, бу каби жамоат тренажерлик мажмуалари дунёдаги йирик шаҳарларда мавжуд.

Янги турар жой мажмуи “Green City” номини олган. Бундай ном берилишига сабаб турар жойлар мажмуи ҳудуднинг атига 28% эгаллаган бўлиб, қолган майдонлар кўп йиллик дарахтлар, ўсимлик ва гуллар билан қопланган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: