Тошкентда “Имом Термизий” масжидининг тамал тоши қўйилди

Дата: 10:43, 21-07-2017.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – Тошкентда “Имом Термизий” масжидининг тамал тоши қўйилди, деб хабар қилади Ўзбекистон Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.  

Тадбир кеча, 20 июлда бўлиб ўтди.

Тамал тошини қўйиш маросимида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, Тошкентнинг бош имам-хотиби Анвар Турсунов, масжид ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.

Эски масжидни бузиб, ўрнига янгисини уриш ҳақидаги қарор президент Шавкат Мирзиёевнинг 21 апрелда пойтахтнинг Олмазор туманига ташрифи доирасида қабул қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: