Тошкентда Инжилнинг ўзбек тилидаги биринчи тўлиқ таржимаси тақдим этилди
Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Тошкентда Инжилнинг ўзбек тилидаги биринчи тўлиқ таржимаси тақдим этилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Тадбир Ўзбекистон Инжил жамияти томонидан Инжилни таржима қилиш Институти (Россия) иштирокида ташкил этилди.
“Нашр 25 йиллик ишнинг натижаси бўлди. Унда дунёнинг кўплаб мамлакатларига мансуб профессионал тилчилар, таржимонлар, филолог, руҳонийлар қатнашдилар. Тадбир Ўзбекистон диний ва маданий ҳаётида катта воқеа бўлди”, - деб таъкидлашди Ўзбекистон Инжил жамиятида.
Тақдимотда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлар бўйича қўмита, АҚШ элчихонаси, Россия, Украина, Қозоғистон ва Қирғизистон Инжил жамияти вакиллари, турли насоро конфессиялари, Тошкент ислом университети раҳбарлари қатнашдилар.
Эслатиб ўтамизки, бугунда Инжил дунёдаги энг кўп чоп этиладиган китобдир. Кунига турли тиллардаги 33 минг дона Инжил чоп этилади. Дунёда 6900 тил мавжуд бўлиб, Инжил бундан 3223 тасига таржима қилинган.