Тошкентда “Ипак йўлида туризм” халқаро туристик ярмаркаси очилди
Тошкент. 5 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда анъанавий “Ипак йўлида туризм” XXII Тошкент халқаро туристик ярмаркасининг (ТХТЯ) очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ярмарканинг асосий вазифаси иштирокчиларга минтақадаги янги сайёҳлик йўналишлари ҳақида зарур маълумотларни беришдан иборат. Ярмарка ёзги сайёҳлик мавсумига якун ясайди, кейинги йилги ривожланиш тамойилларни шакллантиради ва кейинги йилги мавсум имкониятларини очади.
“Бу тармоқдаги асосий тадбир бўлиб, глобал туристик кўргазмалар тақвимини шакллантирувчи тадбирлардан бири сифатида халқаро сайёҳлик ҳамдамияти томонидан тан олинган. 1994 йилдан бери ўтказилаётган тадбир мамлакатдаги соҳа профессионаллари учун асосий тармоқ тадбирига айланди”, - деб таъкидлашди ташкилотчилар.
Ярмарка жаҳон етакчи экспертларига туризмнинг долзарб муаммоларини муҳокама қилиш, янги имкониятлар бериш, илмий дастурларда қатнашиш имкониятини беради.
Ярмарка дастуридан турли тадбирлар ўрин олган. Масалан, Ўзбекистоннинг етакчи ошпазлари машҳур андижон ошини тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказадилар.
Бундан ташқари, тадбирга россиянинг машҳур “Поедем, поедим!” дастурининг суратга олиш гуруҳи ҳам ташриф буюриб, дастурнинг Ўзбекистонга бағишланган сонини тайёрлашади.
Тадбирнинг ишбилармонлик қисмида – Ўзбекистон ва Таиланд қироллиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликка доир келишувни имзолаш маросими бор.
Жорий йилда ярмарка 4 минг. кв. метрдан ортиқ экспозиция майдонларини эгаллаган. Бу ерда 25 мамлакатдан бўлган туристик компаниялар тақдим этилади. Уч кун ичида тадбирга 30 минг киши ташриф буюриши кутилмоқда.