Тошкентда “Ипак йўлидаги санъат” кўргазма ва форуми бошланди

Дата: 10:28, 13-12-2018.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Куни кеча, 12 декабрда Тошкентда “Ипак йўлидаги санъат” халқаро кўргазма ва форуми бошланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бугун, 12-декабр куни “Янги ипак йўлидаги мовий контейнер“ Халқаро лойиҳаси доирасида “Буюк ипак йўлидаги санъат“ мавзусида кўргазма ва форум ўз ишини бошлади. “Мовий контейнер“ – Осиё ва Европани боғлови йўналишлар бўйлаб мулоқот учун платформадир”, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, халқаро кўргазма ва форум, лойиҳанинг маданий ва иқтисодий соҳалардаги ўзаро тажриба алмашишнинг бошланиши бўлди. “Мовий контейнер” лойиҳасининг жорий йилдаги биринчи бекати сифатида Тошкент шаҳри танланди.

Кўргазма 20 декабргача давом этади.

DCKD ташкилоти раиси ва “Янги ипак йўлидаги мовий контейнер” лойиҳасининг мовий контейнерини ташкиллаштириш ташаббускори Цзян Гуонинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа доирасидаги энг муҳим давлатлар бу Ўзбекистон, Хитой ва Германиядир.

Кўргазмада ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Ғарбий Хитойнинг Дунхуан шаҳридаги ғордан олинган расмлар, Германия ва Ўзбекистоннинг замонавий суратчилари ва рассомларининг энг сара асарлари намойиш этилади.

Ташкилотчилар кейинги йилда қуйидаги бекатларни Қозоғистон, Хитой, Греция ва Германияда ташкил этишни режалаштиришмоқда.

 

Сурат манбаи: https://uzbektourism.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: