Тошкентда ўғирлаган молларини сотишга уринган ўғри ушланди

Дата: 18:17, 02-04-2015.

Тошкент. 2 апрел. ЎзТАГ - Тошкентда ўғирлаган молларини сотишга уринган ўғри ушланди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йил 25 мартда номаълум шахслар эшикни бузган ҳолда компьютер ўйинлари залига кирганлар. Ўғрилар жиноят жойидан Bend русумли монитор, саккизта Sony Playstation-3 ўйин ускуналари пульти ва видеокузатув камераси маълумотларини сақлаш қурилмасини олиб чиқиб кетганлар”, - дейилади ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Ўтказилган оператив-қидирув тадбирлари натижасида ўғирланган молларни сотишга уриниш чоғида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилиниб Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида истиқомат қилувчи 21 ёшли шахс ушланди.

Ушбу факт юзасидан жиноят иши очилди, тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: