Тошкентда ўғирлик содир этишда гумондор қўлга олинди

Дата: 14:14, 20-04-2016.

Тошкент. 20 апрел. ЎзТАГ – Тошкентда ўғирлик содир этишда гумондор қўлга олинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Гавҳар кўчасида жойлашган “Boshqurilishbutlash” МЧЖга қарашли омборхонага эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, бир қанча миқдорда қурилиш моллари ва бошқа маҳсулотларни ўғирлаб кетганлар”, - дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

“Ички ишлар ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 35-ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - деб хулоса қилинади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: