Тошкентда “Қирол Шер” мюзикли кўрсатилади

Дата: 09:46, 05-05-2016.

Тошкент. 5 май. ЎзТАГ – 20 майдан 22 майгача пойтахтдаги Ёшлар ижодиёти саройида “Қирол Шер” мюзикли кўрсатилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

  “Дўстлик, муҳаббат, алданиш ва ҳақиқат тантанаси ҳақидаги ҳикоя таниқли “Қирол Шер” мультфильмидан маълум. У ArtWay театр-студиясининг истеъдодли ёш артистлари томонидан намойиш этилади”, - деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлигида. 

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад талантли ёшларни қўллаб қувватлаш, уларда ижодий уқувларни ўстириш, ёшларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтириш ва улар эстетик дидини тарбиялашдан иборат. 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан лойиҳалардан тушган барча маблағлар камтаъминланган оилаларни таъминлашга йўналтирилади.

Бундан ташқари, Ёшлар ижодиёти саройидаги тадбирда “Биз болаликни чизамиз” панноси бўялади, Babydance майдончаси ташкил этилиб, “Мен моделман” номли эртак қахрамонлари дефилеси бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамизки, мюзикл “Дисней” студияси томонидан ишланган мультипликацион фильм асосида олинмоқда. Унинг премьераси 1994 йил 15 июнда АҚШда бўлиб ўтган эди. Мультфильм жуда оммалашиб, 2 “Оскар”, 3 “Олтин глобус” ва 3 “Грэмми” мукофотларини олди. “Қирол Шер” дунёдаги энг сўп сотилган мультфильм бўлди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: