Тошкентда Қироличанинг 90 йиллиги ва Шекспир вафотининг 400 йиллиги байрам қилинди

Дата: 11:06, 14-06-2016.

Тошкент. 14 июн. ЎзТАГ – Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Аллан ўз қароргоҳида Жаноби Олиялари Қиролича Елизавета IIнинг 90 йиллиги ва Шекспир вафотининг 400 йиллиги муносабати билан қабул уюштирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу тадбирга 500 атрофида олий мартабали меҳмонлар ташриф буюрдилар. Таклиф этилганлар орасида британ ҳамжамияти аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, Ўзбекистон сиёсий, ишбилармонлик ва маданий доиралари вакиллари бор эди. Фахрий меҳмонлар орасида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев, Сенатнинг Ташқи масалалалр бўйича қўмитаси раиси сенатор Содиқ Сафаевлар бўлишди”, – деб таъкидлашди Буюк Британиянинг Тошкентдаги элчихонасида.

Элчи Аллан меҳмонларни қутлаб, Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатларининг мустаҳкамланиши ҳақида нутқ сўзлади.

 “Буюк Британия Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банкининг йирик донори ва Европа иттифоқининг аъзоси сифатида грант ва имтиёзли кредитлар сифатида Ўзбекистонга миллионлаб доллар ажратади. Кейинги йилда давлатнинг бошқарув, иқтисодий ва минтақавий ривожланиш каби устивор дастурларини қўллаб қувватлашга йўналтирилган қўшимча дастурларни амалга оширилиши кутилаётганидан мамнунман”, - деди элчи. 

Элчи Буюк Британиянинг элчихонаси ва Тошкентдаги Британ кенгаши кўмагида ўтказилган Shakespeare Lives кампанияси ҳақида гапирар экан “Бир неча ой ичида Ўзбекистонга “Гамлет”нинг “Глобус” театри ижросидаги постановкаси ва “Макбет” фильмининг янги версиясини олиб келишга муваффақ бўлганимиздан мамнунман”, - деб таъкидлади.

Дастурнинг мусиқий қисми Лондон шотланд полки артистлари, хор ва пойтахтнинг Flyin’ Up гуруҳи чиқишларини ўз ичига олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: