Тошкентда Исфандиёр Ҳайдаровнинг кўргазмаси очилади

Дата: 09:56, 07-07-2015.

Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – 10 июлда Тошкентда рассом Исфандиёр Ҳайдаровнинг шахсий кўргазмаси очилади. У Ўзбекистон Бадиий академиясининг Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бадиий академиядан хабар қилишларича, кўргазма “Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган.

Ҳайдаровнинг ижодий техникаси юқори даражадаги профессионализм ва ўзига хослик билан ажралиб туради. Рассом томонидан чизилган пейзажлар ёрқин колорити ва нозик ранглари билан ўзига тортади.

Эслатиб ўтамизки, Исфандиёр Ҳайдаров (1948) – таниқли ўзбек мусаввири. Рассом, профессор Раҳим Аҳмедовнинг шогирди.1970 йилдан бери Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси. Республика ва хорижий кўргазмаларнинг доимий аъзоси.

1989 йилда унинг шахсий кўргазмаси Италияда бўлиб ўтган. 1994 йилда Исфандиёр Ҳайдаровнинг “Олтин куз” асари Париждаги Лувр музейи томонидан сотиб олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: