Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Дата: 15:50, 25-10-2019.

Тошкент. 25 октябрь. ЎзТАГ – Тошкентда иситиш мавсуми бошланади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Тошкент шаҳар ҳокими (Жаҳонгир Ортиқхўжаев – ЎзТАГ) қарори билан 25 октябрдан пойтахтимизда иситиш мавсуми бошланади", - дейилади пойтахт маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

Қарорга кўра, иситиш мавсумига ўтиш икки босқичда амалга оширилади: биринчи босқичда ижтимоий мақсад объектлари (мактабгача таълим муассасалари, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасалари), иккинчи босқичда кўп қаватли тураржой ва маъмурий бинолар уланади.

Бундан ташқари, иситиш мавсумига ўтиш якуни 30 октябргача белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалги иситиш мавсуми 16 октябрдан 23 мартигача давом этган.

Сурат манбаи: tumen.kp.ru

Янгилик билан ўртоқлашиш: