Тошкентда Ислом Каримовга бағишланган бирданига икки кўргазма бошланди

Дата: 10:19, 16-08-2017.

Тошкент. 16 август. ЎзТАГ – Тошкент суратлар уйида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга бағишланган бирданига икки кўргазма очилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фотокўргазмада Ислом Каримовнинг ҳаёти ва фаолияти саҳифаларини акс эттирган 39 та сараланган фотосурат намойиш этилмоқда. Улар орасида кенг кўламли маҳаллий ва халқаро воқеалардаги иштирок, президентнинг таниқли сиёсий ва жамоатчилик арбоблари, оддий фуқаролар билан учрашувлари акс этган”, - деб таъкидлашди Бадиий академия матбуот хизматида.

Экспозицияда Бадиий академия томонидан жорий йил бошида Ўзбекистоннинг биринчи президентининг энг яхши портретига эълон қилинган конкурсга келган ишлар ҳам намойиш этилмоқда. Конкурсга келган 51 мўйқаламдаги ва график ишлардан энг яхши 17таси танлаб олинган. Уларда улуғ давлат арбобининг образи ҳар жиҳатдан тўлақонли очиб берилган.

Мазкур ишлар орасида мамлакатнинг Баҳодир Жалолов, Акмал Икромжонов, Собир Раҳметов, Зуҳриддин Исламшиков, Зуҳриддин Қиёмов, Баҳодир Асаев, Улуғбек Болтабоев, Ҳусан Қосимов (“Арт-трио” гуруҳи), Мақсуд Қосимов, Аваз Шарипов ва Зебинисо Шарипова каби таниқли рассомлари ишлаган портретлар бор.

Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кўргазма 25 августгача давом этади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: