Тошкентда Ислом маданиятини ўрганиш маркази ташкил этилади

Дата: 09:53, 16-06-2017.

Тошкент. 16 июн. ЎзТАГ – Яқин орада Тошкентда Ислом маданиятини ўрганиш маркази ташкил этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида маълум қилди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад - халқимизнинг бой тарихий, илмий, маънавий меросини ҳар томонлама ўрганиш, жаҳон афкор оммасига кенг таништириш, энг муҳими, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб беришдан иборат. 

“Ушбу марказда юртимиздан етишиб чиққан буюк ислом олимлари, аллома ва мутафаккирлари, жаҳон маданияти ривожига унутилмас ҳисса қўшган улуғ шоир ва адиблар, рассом ва хаттотларга оид бой маълумотларни мужассам этиш кўзда тутилмоқда”, - деб таъкидлади давлат раҳбари.

Янгилик билан ўртоқлашиш: