Тошкентда Исроил хужжатли киноси кунлари бўлиб ўтади

Дата: 21:21, 16-01-2017.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – 23-25 январ кунлари Алишер Навоий номидаги Санъат саройида Исроил хужжатли киноси кунлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Томошабинларга учта хужжатли фильм намойиш қилинади. Булар “Ахмоқона орзу”, “Альбом 61” ва “Фотоновелла” фильмларидир. Сеансларга кириш бепул”, - деб таъкидлашди Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.

Бундан ташқари, кунлар доирасида “Болалар адабиётида безакларнинг ривожланиш тарихи” номли махсус кўргазмаси ҳам очилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: