Тошкентда Исроил киноси фестивали ўтказилади
Тошкент. 15 май. ЎзТАГ – 28 - 31 май кунлари Тошкентда Исроил киноси кунлари ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Фестиваль давомида таниқли Исроил кинорежиссёрларининг бешта хужжатли ва бадиий фильмларини намойиш қилиш режалаштирилган. Булар “Ўқитувчи Ирена”, “Сев ва ўйна”, “Қабристондаги клуб”, “Шломи юлдузи” ва “Катталигининг аҳамияти бор” каби фильмлардир”, - деб таъкидлашди Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасида.
Ушбу фестиваль Ўзбекистон ва Исроил орасида маданий ҳамкорликнинг ажойиб намунасидир. У Ўзбекистонда тўртинчи маротаба бўлиб ўтмоқда. Тадбир ташкилотчилари Исроил элчихонаси, Исроил Маданий маркази ва “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳисобланадилар.