Тошкентда Исроил мусиқий шоуси тақдим этилади

Дата: 16:30, 12-11-2018.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ – 13 ноябрда Тошкентда Исроилнинг Ittai & the Toys мусиқий шоуси тақдим этилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонасидан маълум қилишларича, дастурни исроиллик мусиқачилар Иттай Биннун ва Иван Цереснеслар тақдим этишади. У 13 ноябрда GEW Uzbekistan 2018 глобал тадбиркорлик ҳафталигида тақдим қилинади.

Иттай Биннун – таниқли композитор ва мусиқачи бўлиб, Andral La Moussia этно-ансамблининг асосчи ва раҳбаридир, Ittai & the Toys томошасининг муаллифи, АҚШ, Канада, Россия, Италия, Буюк Британия ва бошқа жойлардаги кўплаб халқ ва этно мусиқа фестивалларининг қатнашчиси. И. Биннун бир неча нафасли созлар: кларнет, дудук, саксофон, флейтада ўйнайди.

Иван Цереснес эса Қуддус зарбли асбобларининг энг яхши ижрочиларидан бири. У Ittai & the Toys мусиқий шоуси ҳаммуаллифи ва барабанчисидир.

Шунингдек, 14 ноябрда Иттай Биннун ва Иван Цереснеслар “Сўғдиёна” Ўзбек миллий чолғулари камер оркестри билан биргаликда Хлебушкина номидаги 22-“Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари учун концерт беришлари кутилмоқда.

Сурат манбаи: jpost.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: